Корхона ҳақида
«NURAFSHON CONSTRUCTION BUILD» МЧЖ • 2022 йилдан буён
«NURAFSHON CONSTRUCTION BUILD» МЧЖ — 2022 йилдан буён металл конструкциялар ва металл буюмлар ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи замонавий ишлаб чиқариш корхонаси.
Корхонамиз металл конструкциялар, радар ва камералар учун таянч устунлар, йўл белгилари, фасад учун декоратив панеллар, панжаралар, кабель лотоклари, металл эшиклар ҳамда кўча ёритиш устунларини ишлаб чиқаради.
Шунингдек, металл листларни лазерда кесиш, гибка қилиш ва порошокли бўёқ билан қоплаш хизматларини кўрсатамиз.
Буюртма асосида индивидуал конструкциялар ва замонавий дизайндаги металл маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятига эгамиз.
Асосий фаолият йўналишлари
- Металл конструкциялар ва металл буюмлар ишлаб чиқариш
- Радар, камера ва бошқа ускуналар учун таянч устунлар ишлаб чиқариш
- Кўча ёритиш устунлари ва йўл белгилари ишлаб чиқариш
- Бино фасадлари учун декоратив ва перфорацияли металл панеллар тайёрлаш
- Панжаралар, металл эшиклар ва кабель лотоклари ишлаб чиқариш
- Металл листларни лазерда кесиш ва гибка (листогиб) хизматлари
- Металл буюмларни порошокли бўёқ билан қоплаш
- Индивидуал буюртмалар асосида металл конструкциялар лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш
Ишлаб чиқариш қуввати
Корхона замонавий металлга ишлов бериш ва ишлаб чиқариш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, буюртма ҳажми ва маҳсулот турига қараб ишлаб чиқариш қувватини мослаштириш имкониятига эга. Металл конструкциялар, фасад панеллари, таянч устунлар, йўл белгилари ва бошқа металл маҳсулотларни серияли ҳамда индивидуал буюртма асосида ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
Ускуналар
Цехдаги станоклар, иш жараёни ва видеолар алоҳида саҳифада.
Асосий устунликлар
Ўз ишлаб чиқариш базаси
Маҳсулотларни тўғридан-тўғри корхонамизда ишлаб чиқарамиз.
Замонавий ускуналар
Лазерда кесиш, листни гибка қилиш ва порошокли бўёқ билан қоплаш имкониятлари.
Индивидуал буюртмалар
Мижознинг чизмаси, ўлчами ва техник талаблари асосида маҳсулот тайёрлаш.
Комплекс хизмат
Металлни кесишдан тортиб, тайёр маҳсулотни бўяшгача бўлган жараёнлар бир жойда.
Кенг ассортимент
Металл конструкциялар, фасад панеллари, таянч устунлар, йўл белгилари, панжаралар ва бошқа металл буюмлар.
Буюртма асосида ишлаш
Якка тартибдаги буюртмалардан йирик ҳажмдаги лойиҳаларгача ишлаш имконияти.
Сифат назорати
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида материал ва тайёр маҳсулот сифати назорат қилинади.
Муддатларга риоя қилиш
Буюртмаларни келишилган муддатларда ишлаб чиқариш ва топшириш.
Ҳамкорлар ва буюртмачилар
Корхонамиз йирик саноат ва қурилиш компаниялари, турар-жой мажмуалари ҳамда ишлаб чиқариш объектлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Биз томонимиздан йирик буюртмачиларнинг техник талаблари ва лойиҳа ҳужжатлари асосида турли хил металл конструкциялар ва металл буюмлар ишлаб чиқариб берилган.
- BYD автомобиль заводи, Жиззах
- «Янги Замон» уй-жой қурилиш компанияси
- «Mirobod Avenue» турар-жой мажмуаси
- Шунингдек, бошқа саноат, қурилиш ва инфратузилма объектлари