«NURAFSHON CONSTRUCTION BUILD» МЧЖнинг янги расмий сайти nurafshonbuild.uz ишга тушди. Сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди.
Сайтда металл конструкциялар, радар ва камералар учун таянч устунлар, кўча ёритиш устунлари, йўл белгилари учун конструкциялар, фасад панеллари, панжаралар ва металл эшиклар, кабель лотоклари ҳамда металлга ишлов бериш хизматлари бўйича маълумотлар жамланган. Бажарилган лойиҳалар, ишлаб чиқариш цехи ва ускуналарнинг расмлари ва видеолари билан ҳам танишиш мумкин.
Буюртма бериш энди осонроқ: сайтдаги сўров шаклини тўлдиринг ёки Telegram'даги @nurafshon_sorov_bot боти орқали маҳсулотни танлаб, рақамингизни юборинг. Мутахассисларимиз тез орада сиз билан боғланади. Саволлар бўлса, қўнғироқ қилинг: +998 99 607 25 36.